Ishonch telefonlari:
(0-375) 223-06-46
qashqadaryo-arxiv@umail.uz
» » #архивдаги_хотираларим #воспоминания_об_архиве Мен Холова Тамара Мамадиевна

#архивдаги_хотираларим #воспоминания_об_архиве Мен Холова Тамара Мамадиевна

11 июнь 2020, Четверг
114
0
#архивдаги_хотираларим    #воспоминания_об_архиве
Мен Холова Тамара Мамадиевна, Қарши туман давлат архивида кўп йиллар раҳбар ловозимида ишлаб,  ҳозирда нафақадаман. 1953 йил 18 январда Қашқадарё область Қарши райони Бешкент қишлоғида туғилганман. 1970 йилнинг 1 августидан 1974 йилнинг 23 августигача  Ўз ЛКСМ Қарши район бўлимида секретарь-машинистка, 1974 йил 26 августдан 1981 йил 31 октябргача Ўз КП Қарши район комитети сиёсий ўқув кабинетида кутубхоначи бўлиб ишладим. 1975-1979 йилларда Қарши давлат педагогика институтида сиртдан таҳсил олиб, химия - биология фани ўқитувчиси мутахассислигини олдим. 
ЎзКП Қарши район партия қўмитаси 1981 йилнинг октябрь ойида мени Қашқадарё область давлат архиви Қарши филиали директори лавозимига тавсия этди.  1981 йилнинг октябридан 2002 йилнинг сентябр ойигача Қашқадарё вилоят давлат архиви Қарши филиалида директор лавозимида ишлаб келдим ва нафақага чиқиб, 2002 йил сентябридан 2010 йилнинг январь ойигача Қашқадарё вилоят давлат архиви Қарши филиали ҳузуридаги хўжалик гуруҳи раҳбари вазифаларида ишлаб келдим. Мен раҳбар бўлиб ишлаган йилларимда  туман давлат архиви архив ишини ривожлантириш бўйича йиллик режаларни ортиғи билан бажариб, вилоят бўйича етакчи ўринларда бўлиб келдик. 1995 йилнинг 15 май кунида “Ташкилот, муассаса ва корхоналарда архив иши ва иш юритиш устидан назорат қилиш” республика амалий семинарида Қарши туман давлат архиви фаолияти тўғрисида илиқ гаплар айтилган эди.
Биз раҳбар бўлиб ишлаган йилларда архив ҳужжатларидан кўчирмалар бериш улардан фойдаланишда иш ҳажми жуда кўп бўлар, ҳужжатлар  қўлёзмалар, машинка вариантлари билан ишлаб бериларди. Бинолар эски кўримсиз, ишлаш шароити йўқ, мутахассислар кам эди. 
Ҳозирги кунда соҳанинг кўп йиллик  мутахассиси сифатида архив муассасалари тизимида жуда катта ўзгаришлар кузатилаётганлигининг гувоҳиман. Архив тизими тўлиқ ахборот коммуникация технологиялари асосида бажарилаяпти. Ҳужжатларнинг умрини узайтириш ва уларнинг асл нусхаларини келажак авлодларга етказиш учун ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилиб, электрон ҳужжатлар айланиши йўлга қўйилди. Рақамлаштириш ишлари бажарилаяпти. Ҳужжатларнинг сақлаш, жамлаш ва улардан фойдаланиш ишларида илғор тажрибалар қўлланилмоқда.
Вилоятимиз  архивлари сақловидаги Миллий архив фонди ҳужжатларининг авлодларга мукаммал етиб келишида,  катта ишларни амалга оширишда йиллар давомида ҳисса қўшганимдан доимо фахрланиб келаман.

O`xshash ma`lumotlar:

Жамила Ҳусаинова
30 апрель 2020, Четверг
Жамила Ҳусаинова
Хидиров Махмуд бобо
28 апрель 2020, Вторник
Хидиров Махмуд бобо
Каримов Махмуд
24 апрель 2020, Пятница
Каримов Махмуд
Ikkinchi jahon urushi qatnashchisi Yusuf Soatov
21 февраль 2020, Пятница
Ikkinchi jahon urushi qatnashchisi Yusuf Soatov
BIZNING RAHBARIYAT
FOYDALI HAVOLALAR