Ishonch telefonlari:
(0-375) 223-22-50
qashqadaryo-arxiv@umail.uz
» » “Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

“Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

14 сентябрь 2019, Суббота
71
0
2019 йил 14 сентябрь куни Қашқадарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида ҳамда вилоят давлат архиви ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 5 августда 08/1-220-сон билан тасдиқланган “Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбир режаси” ижроси бўйича “Ўзархив” агентлигининг 2019 йил 7 августдаги 146-сонлининг ижросини таъминлаш мақсадида  “Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Тадбирда Вилоят хокими З.Рўзиев ҳамда вилоятдаги  ташкилот ва  муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари Архив ҳужжатлар кўргазмаси залида ташкил этилган ҳужжатлар ва сурат ҳужжатлар кўргазмаси билан танишдилар.
Тадбирда Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги муносабати билан архив иши соҳасида алоҳида намуна кўрсатган соҳа фахрийлари ва архивчилар, ҳамда  101 ёшга кирган 1918 йилда туғилган Турсунов Раҳмат бобога эсталик совғалари  топширилди.
Тадбирга ташриф буюрган Вилоят ҳокими З.Рўзиев Вилоят архивчиларига қимматбаҳо совға тақдим этди.
BIZNING RAHBARIYAT
FOYDALI HAVOLALAR